Ру En O'z
15 Январь 2024 942

Тошкент яна ёш қиличбозларни чорлайди

20-21 январь кунлари қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларининг янги мавсуми старт олади. Аҳамиятлиси, беллашувлардан бири Тошкентда ўтади. Пойтахтимиз шпага бўйича қизлар ўртасидаги баҳсларга мезбонлик қилиб, унда иштирок этиш учун 8 давлатдан 50 нафарга яқин спортчи рўйхатдан ўтган.

Қайд этиш жоиз, ушбу кунлар давомида Испаниянинг Сеговия шаҳри саблячи қизлар, Баҳрайннинг Манама шаҳри шпагачи йигитлар ўртасидаги беллашувларни қабул қилади. Пойтахтимиздаги турнир «Пахтакор» қиличбозлик марказида ташкил этилади.

Text to speech