15 Январь 2024
846
"Олимпик"нинг янги мавсумга тайёргарлиги авжида
1 март куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми старт олади. Унга МОҚ қошидаги «Олимпик» клуби ҳам қизғин ҳозирлик кўряпти. Тимур Кападзе қўл остидаги жамоа шу кунларда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.
Режага кўра, «Олимпик» бир неча кундан сўнг Туркия йиғинига жўнаб кетади. Унда янги мавсумга ҳозирлик кўришдан ташқари Олимпия терма жамоасига номзод футболчилар ҳам кўздан кечирилади. Ҳозирги йиғинда мураббийлар штаби ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга эътибор бермоқда.