Ру En O'z
14 Январь 2024 808

Боксчи қизларимиз Сербияга жўнаб кетишди

16-21 январь кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида 13-Миллатлар кубоги мусобақаси ўтказилади. Бугун унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Сербияга жўнаб кетди. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир боксчи қизларимиз учун Италияда ўтадиган лицензион мусобақага тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бош мураббий Элшод Расулов Сомбор турнирига қуйидаги таркибни танлаб олди:

-48 кг: Саида Раҳмонова
-50 кг: Феруза Казакова
-52 кг: Азиза Якубова
-54 кг: Мухлиса Хушвақтова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-63 кг: Моҳинабону Абдуллаева
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-70 кг: Хадича Абдуллаева
-75 кг: Азиза Зокирова
-81 кг: Олтиной Сотимбоева

Text to speech