Ру En O'z
13 Январь 2024 1248

Дзюдо оламидаги йилнинг биринчи мусобақасида қатнашадиган жамоамиз таркиби аниқ

26-28 январь кунлари Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси бўлиб ўтади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.

Унга кўра, Португалия турнирида 18 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Қайд этиш жоиз, айни пайтда жамоа Австриянинг Миттерзилль шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турибди. Шундан сўнг 15-23 январь кунлари йиғин Мюнхенда давом этади ва 24 январда жамоа Одивелашга йўл олади. Португалияда медаллар учун кураш олиб борадиган таркиб қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшод Баратов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Обидхон Нўъмонов
-81 кг: Нурбек Муртазоев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Рустам Шораҳматов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-57 кг: Нилуфар Эрмаганбетова
-63 кг: Севинч Исоқова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-70 кг: Гулноза Матниёзова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+78 кг: Рината Илматова

Text to speech