Ру En O'z
4 Июнь 2021 2180

Замонавий бешкурашчиларимиз Қирғизистонда ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда

Айни кунларда замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистоннинг Иссиқ-кўл шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Тоғли минтақада ўтказаётган мазкур машғулотлар билан ёшларимизни олдинда турган йирик турнирларга тайёрлаш режалаштирилган.

Йиғин 25 май куни бошланган бўлиб, 15 июнга қадар давом этади. Жамоамизни жорий йил Марказий Осиё ва Осиё чемпионати, 2022 йил эса Ханчжоу шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинлари каби катта стартлар кутиб турибди. Ушбу йиғинда ўзини ҳар томонлама кўрсата олган ёшларимиз терма жамоамизнинг асосий таркибида юқоридаги мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Жамоамизга малакали мураббийлар штаби бош бўлиб турибди. Мазкур йиғин якунига етгач жамоамиз иккикураш ва учкураш бўйича Осиё чемпионатида қатнашиш учун Қозоғистоннинг Бурабай шаҳрига жўнаб кетади.

Text to speech