12 Январь 2024
860
Оғир атлетикачиларимиз Бокуда тайёргарликни давом эттиришмоқда
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси келаси ой Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Озарбайжонга жўнаб кетгани ҳақида маълум қилган эдик. Ҳамюртларимиз Боку шаҳрида мусобақадан аввал сўнгги ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда.
Бош мураббий Баҳром Мендибоевнинг сўзларига кўра, спортчилар махсус техник ҳаракатлар устида ишлашмоқда. Машғулотларда озарбайжонлик спортчилар ҳам иштирок этяпти. Атлетларимиз Осиё чемпионатининг дастурига қараб 31 январь (енгил вазн тоифасидагилар) va 4 февраль (оғир вазн тоифасидагилар) кунлари Тошкентга қайтиб келишади. Маълумот учун, қитъа биринчилиги 2-10 февраль кунлари ўтказилади.