Ру En O'z
11 Январь 2024 847

Олимпиада совриндори мураббийликдаги фаолиятини бошлади

Дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ва Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Диёрбек Ўрозбоев спортчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлик соҳасида илк қадамларини ташламоқда. Ўрозбоев 2024 йил бошидан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида иш бошлади.

Терма жамоамиз айни пайтда Тошкент вилоятида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Диёрбек ёш полвонларимизни йил давомида кутиб турган Осиё кубоги босқичлари ҳамда Туркманистонда ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёрлашда бош мураббий Камол Муродовга ёрдам беради.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси номдор спортчимизга мураббийлик соҳасида ҳам муваффақият тилайди.

Text to speech