Ру En O'z
11 Январь 2024 787

Таэквондочиларимиз сафар олдидан сўнгги машғулотни ўтказишди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун терма жамоамиз сафар олдидан сўнгги машғулотини ўтказди.

Режага кўра, эртага спортчиларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олишади. Туркия йиғини 2 февралга қадар давом этади. Шундан сўнг жамоа халқаро мусобақада иштирок этиш учун БААнинг Фужайра шаҳрига йўл олади.

Text to speech