Ру En O'z
11 Январь 2024 713

Нигина Абдураимова Australian Openдаги иштирокини якунлади

Нигина Абдураимова теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионати (Australian Open)даги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз саралаш босқичининг иккинчи даврасида чехиялик Доминика Шалковага имкониятни бой берди.

1 соат 20 дақиқа давом этган ўйин Шалкованинг 7:5, 6:4 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу босқичгача етиб боргани учун Абдураимова 20 рейтинг очкоси ва тахминан 29 645 АҚШ долларига эга бўлади.

Text to speech