Ру En O'z
10 Январь 2024 718

Дзюдочиларимизнинг йиғини Австрияга кўчди

Алп тоғлари этагида жойлашган Австриянинг Миттерзилль шаҳрида совуқ ҳаво ҳукмрон. Бироқ ушбу манзилда дунёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган дзюдочилар иштирокидаги халқаро ўқув-машғулот йиғини айни авжида.

Машғулотларда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. 15 январга қадар давом этадиган йиғинда 25 нафар спортчимиз ўз маҳоратларини оширмоқда. Режага кўра, 16 январдан машғулотлар Германиянинг Мюнхен шаҳрига кўчади.

Text to speech