10 Январь 2024
823
Абдураимова нуфузли турнирни ғалаба билан бошлади
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Абдураимова Австралия очиқ чемпионатининг (Australian Open) саралаш босқичини муваффақиятли бошлади. Ҳамюртимиз дастлабки даврада Токио-2020 Олимпиадаси совриндори, бразилиялик Лаура Пигосси устидан ғалаба қозонди.
3 сет давом этган ўйин Нигинанинг 7:5, 5:7 ва 6:0 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди. Энди Абдураимова эртага Тошкент вақти билан соат 04:00 да чехиялик Доминика Шалковага қарши кортга чиқади. Маълумот учун, айни пайтда юртдошимиз жаҳон тасниф жадвалида 212, Шалкова эса 218-ўринни банд этиб турибди.