Ру En O'z
4 Июнь 2021 2357

Дониёр Салиев ва Жўрабек Каримовни табриклаймиз!

Бугун таниқли паралимпиячимиз Дониёр Салиев ва теннисчимиз Жўрабек Каримов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Дониёр Салиев 1994 йил 4 июнь куни туғилган. Пара-атлетиканинг узунликка сакраш ва югуриш йўналишига ихтисослашган спортчимиз мазкур йўналишларда Рио-2016 Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган. 2019 йил Дубайда ўтказилган жаҳон чемпионатида зафар қучиб, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Жўрабек Каримов 1998 йил 4 июнь куни Тошкентда таваллуд топган. Теннис бўйича кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори. Айниқса, унинг фаолиятида 2016 йил «Катта дубулға» туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги финал босқичигача етиб келгани алоҳида аҳамият касб этади. Жўрабек ITF томонидан кўп карра умидли ёш теннисчи сифатида эътироф этилган. Фаолияти давомида «Челленжер» туркумидаги турнирларда қатор муваффақиятларга эришган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва омад тилаб қолади.

Text to speech