9 Январь 2024
855
Эшкак эшувчиларимизнинг Туркиядаги йиғини давом этади
Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Туркиянинг Кёйжегиз шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Мазкур йиғинга 13 нафар спортчи жалб қилинган.
Машғулотлар 28 январга қадар давом этади. Йиғин апрель ойида Жанубий Кореяда ўтадиган Осиё ва май ойида Швейцария мезбонлик қиладиган жаҳон лицензион турнирига тайёргарликнинг муҳим босқичи вазифасини ўтаб беради.