Ру En O'z
9 Январь 2024 782

Сувга сакраш бўйича спортчиларимиз Россияда шуғулланишмоқда

Жорий йилнинг 2-18 февраль кунлари Қатарда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақага жиддий тайёргарлик олиб бормоқда.

Жумладан, сувга сакраш баҳсларида иштирок этадиган ҳамюртларимиз Игорь Мялин ҳамда Вячеслав Качанов Россия Федерациясида шуғулланишмоқда. “Озеро Круглое” базасида давом этаётган йиғин 15 январга қадар этади. Спортчиларимиз машғулотлар давомида янги элементларни мукаммал ижро этиш устида ишлашяпти.

Text to speech