Ру En O'z
8 Январь 2024 749

Саблячиларимиз Венгрияда шуғулланишмоқда

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Венгриянинг Будапешт шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини давом эттиришмоқда. Машғулотлар якуний паллага кирган. Будапештда бўлиб турган Зайнаб Дайибекова, Шерзод Мамутов ҳамда Муса Аймуратов 12-14 январь кунлари Тунисда ўтадиган Гран-при мусобақасида ўз омадларини синаб кўришади. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколарни тақдим этади.

Text to speech