Ру En O'z
6 Январь 2024 499

Конкурчиларимиздан хушхабар

Айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI2* таснифидаги халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари совриндорлар қаторидан жой олишмоқда.

125 см баландликлардан сакраш дастурида Баҳромжон Газиев («Lady» лақабли отда) энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, тўсиқ баландлиги 140 смни ташкил этган дастурда Абдураҳмон Абдуллаев “Otto van de Acherhoek” лақабли тулпори билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Text to speech