5 Январь 2024
697
Дзюдочиларимиз Италияда йиғинида
Дзюдо бўйича дунёнинг етакчи жамоалари айни кунларда Италиянинг Линьяно шаҳрида жам бўлган. Ушбу шаҳарда турли мамлакатлардан ташриф буюрган 500 нафардан зиёд дзюдочи иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказилмоқда.
Маълум қилганимиздек, унда Илиас Илиадис бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Йиғинда 25 нафар дзюдочимиз ўз маҳоратини оширмоқда. Режага кўра, машғулотлар 7 январга қадар давом этади. Шундан сўнг йиғин Австриянинг Миттерзилл шаҳрига кўчади.