Ру En O'z
7 Январь 2024 730

Оғир атлетикачиларимиз Озарбайжон йиғинига жўнаб кетишди

Тошкентда ўтадиган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Унга пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун халқаро ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Озарбайжондаги йиғин 4 февралга қадар давом этиши режалаштирилган бўлиб, унга 10 нафар спортчи жалб этилган. Ўз навбатида, аёллар терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионатига тайёргарликни Чирчиқда давом эттиришади.

Text to speech