Ру En O'z
6 Январь 2024 2772

Икки нафар ёш қиличбозимиз жаҳон рейтингида пешқадамга айланди

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) 2024 йил январь ойи учун ёш тоифаларида спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг аксарияти юқори поғоналардан ўрин олишган. Хусусан, Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишида рейтинг пешқадами сифатида эътироф этилди. Жамоавий дастурда эса саблячи йигитларимиз биринчи, қизларимиз иккинчи, шунингдек, шпагачи қизларимиз учинчи ўринда қайд этилган. Шахсий рейтингда кучли ўнликдан жой олган ҳамюртларимизнинг ҳолати билан танишинг:

Шпага, қизлар:
1. Дилназ Мурзатаева (Ўзбекистон) – 131.5 (очко)
9. Шаҳзода Эгамбердиева (Ўзбекистон) – 62

Йигитлар:
1. Муҳаммад Ёсин (Миср) – 189.250
6. Мейирхан Тимуров (Ўзбекистон) – 49

Сабля, қизлар:
1. Фернанда Эррера (Ўзбекистон) – 166
6. Гулистан Пердибаева (Ўзбекистон) – 96
7. Аякўз Жумамуратова (Ўзбекистон) – 91

Йигитлар:
1. Дари Лукашенко (Украина) – 129
3. Исломбек Абдазов (Ўзбекистон) – 119.5
4. Азизбек Даулетназаров (Ўзбекистон) – 116.250

Text to speech