4 Январь 2024
896
Давлатов Кенияда шуғулланмоқда
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, марафон дастурида Париж-2024 литсензиати Шоҳруҳ Давлатов айни пайтда Кенияда бўлиб турибди. Ҳамюртимиз Итен шаҳрида маҳаллий ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган спортчилар билан машғулот ўтказмоқда.
Режага кўра, Давлатов 1 март санасигача Кенияда шуғулланади. Денгиз сатҳидан 2400 метр баландликдаги шаҳарда ўтаётган ушбу йиғин Давлатов учун март ойида Тошкент мезбонлик қиладиган Наврўз халқаро марафони ҳамда Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилади.