Ру En O'z
2 Январь 2024 654

Дзюдочиларимиз Европа сафарига йўл олишди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги йилнинг илк кунларидаёқ 2024 йилги режалар сари ҳаракатни бошлади. Терма жамоа бугун тунда 1 ойдан ошиқ давом этадиган Европа сафарига йўл олди.

Спортчиларимиз дастлаб, 2-7 январь кунлари Италияда, 7-15 январь кунлари Австрия, 15-20 январь кунлари эса Германияда йиғин ўтказишади. Мазкур мамлакатларда олиб бориладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинларидан кейин дзюдочиларимиз 26-28 январь кунлари Португалияда ўтадиган Гран-При, сўнг 2-4 февраль кунлари Франция мезбонлик қиладиган “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этишади. Европа сафарига жами 25 нафар спортчи жалб этилган.

Text to speech