Ру En O'z
4 Июнь 2021 2317

Мариус Визер IJF президентлигига қайта сайланди, Армен Багдасаров эса масъулиятли лавозимларидан бирини эгаллади

Венгриянинг Будапешт шаҳрида жаҳон чемпионати старт олмоқда. Мусобақадан аввал Халқаро дзюдо федерациянинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбир доирасида ташкилот раҳбарлигига сайлов бўлиб бўлиб ўтди. Унда федерациянинг амалдаги президенти Мариус Визер номзоди ғалаба қозонди ва у яна яқин 4 йил давомида мазкур ташкилотни бошқарадиган бўлди.

Шунингдек, тадбир давомида ташкилотнинг бошқа таркибий қисмлари ҳам шакллантириб олинди. Биз учун аҳамиятлиси, унда ҳамюртимиз Армен Багдасаров Халқаро дзюдо федерацияси ҳакамлар ҳайъати бош директори лавозимига сайланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси дунё дзюдо оиласига яна 4 йил давомида раҳбарлик қиладиган Мариус Визер ва янги масъулиятли лавозимга сайланган юртдошимиз Армен Багдасаровни табриклаб, уларга келгуси фаолиятларида омад ва муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech