Ру En O'z
29 Декабрь 2023 882

Бекзод Қурбонов БААда совриндор бўлди

27-28 декабрь кунлари БААнинг Ал Айн шаҳрида конкур бўйича CSI3*-W таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов шоҳсупага кўтарилди.

Ҳамюртимиз 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Santos Hippica” лақабли тулпори билан иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Яна бир чавандозимиз Абдураҳмон Абдуллаев 145 смли тўсиқлардан сакраш йўналишида кечган дастурда «Caballona» тулпори билан олтинчи бўлди.

Text to speech