Ру En O'z
28 Декабрь 2023 696

Канвон-2024 ўсмирлар Олимпиадасида қатнашадиган спортчиларимиз Жанубий Кореяга жўнаб кетишди

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Канвон-2024 IV қишки ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этади. Кеча тунда мусобақада қатнашадиган спортчи ва мураббийларимиз Жанубий Кореяга йўл олишди.

Режага кўра, ҳамюртларимиз бугундан мезбонлар таклифига биноан “Dream Program 2024” лойиҳасида иштирок этадилар. Мазкур лойиҳа спортчиларимизга маҳаллий иқлимга мослашиш баробарида мусобақага муносиб тайёргарлик кўришлари учун ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Канвон-2024 доирасида Рауан Раимқулов ҳамда Сабина Режепова тоғ чанғиси баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Самандар Асанов эса захира спортчиси сифатида шуғулланишда давом этади.

Text to speech