Ру En O'z
28 Декабрь 2023 849

Зиёдахон Абдусатторова Париж-2024 Олимпиадасига тайёрланмоқда

2023 йил ўзбек спортида “Йил кашфиёти” деб топилган камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зиёдахон Абдусатторова Париж-2024 Олимпиадасига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Мазкур спорт турида Ўзбекистон учун биринчи Олимпиада йўлланмасини тақдим қилган ҳамюртимиздан Парижда ҳам муваффақиятли иштирок кутиб қоламиз. Қайд этиш жоиз, ҳали камончиларимиз келаси йил жамоавий дастурда ҳам лицензиялар учун кураш олиб боришади. Шу боис, мерганларимиз Олимпиадага янада кўпроқ йўлланма қўлга киритишларидан умидвормиз.

Text to speech