Ру En O'z
27 Декабрь 2023 1137

Ўзбекистон делегацияси Канвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этади

2024 йилнинг 19 январь – 1 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпиадаси бўлиб ўтади. Дунёнинг 80 мамлакатидан 1900 нафар атлет иштирокида ўтиши кутилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.

Бу галги қишки Олимпиадада икки нафар ҳамюртимиз (1 йигит ва 1 қиз) тоғ чанғиси баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Мавсум аввалида Австрия ва Италияда ўтган лицензион мусобақаларда 3 нафар спортчимиз Самандар Асанов, Рауан Раимқулов ҳамда Сабина Режепова керакли рейтинг очколарини жамғаришга муваффақ бўлишди. Ушбу спорт турида Ўзбекистон терма жамоаси учун 1+1 кўринишида квота берилгани боис, мураббийлар штаби Р.Раимқулов ва С.Режеповани мусобақа учун танлаб олди. Самандар Асанов эса Раимқуловга захира сифатида бирга шуғулланишда давом этмоқда.

Режага кўра, бугун тунда ҳамюртларимиз Жанубий Кореяга йўл олишади. Спортчиларимиз Корея томонидан тақдим этилган “2018 йилги Олимпия ўйинларининг ворислари фонди” лойиҳаси асосида мусобақа бошлангунча машғулот олиб борадилар.

Text to speech