Ру En O'z
27 Декабрь 2023 647

“Uzbekistan Global Tour 2023" турнири ўз ниҳоясига етди

Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорти мажмуасида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour 2023” мусобақасининг 11-босқичи бўлиб ўтди. Қайд этиш жоиз, мазкур босқич турнирнинг якуний баҳси бўлгани боис барча чавандозлар имкон қадар ўз маҳоратларини намойиш этишга ҳаракат қилишди.

Муросасиз беллашувлар якунида Эъзоза Умарходжаева («Солист» лақабли тулпорда) «F» (110 см, тўсиқ баландлиги), Самандар Муҳаммадов («Арбат») «E» (120 см), Мирзоҳид Мусаев («Гетсби») «B» (125-130 см), Сергей Антонович («Гаянто») «Д» (135 см), Аъзам Толиббоев (“Бозарт Де Руэт”) «А» тоифасида (150 см) ғалаба қозонди. Мусобақа ниҳоясида ташкилотчилар чавандозларни йилни муваффақиятли якунлаганлари билан қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилашди.

Text to speech