26 Декабрь 2023
839
Чавандозимиз яна шоҳсупада
От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршидбек Алимжоновнинг Россиядаги муваффақиятли иштироки давом этади. Ҳамюртимиз бу гал “Maxima Мaster 2023” мусобақасининг Гран-при дастурида шоҳсупага кўтарилди.
Юртдошимиз 140 см баландликдан иборат тўсиқлардан сакраш йўналишида бронза медалига сазовор бўлди. Доимгидек, Алимжоновга мусобақада “Champions League” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.