26 Декабрь 2023
895
Қиличбозларимиз Венгрияга йўл олишди
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари, яккалик дастурда Париж-2024 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Зайнаб Дайибекова, Шерзод Мамутов ҳамда Муса Аймуратов Венгрияга йўл олишди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда халқаро ўқув-йиғин машғулотида иштирок этишади.
Халқаро қиличбозлик федерацияси (FEI) тақвимига кўра, Будапешт 6-7 январь кунлари ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади. Мазкур мусобақа доирасида M.Аймуратов ўз омадини синаб кўради. Венгрия йиғини якунига етганидан сўнг юртдошларимиз 10 январь куни Тунисда ўтадиган катталар ўртасидаги Гран-при турнирига йўл олишади.