Ру En O'z
25 Декабрь 2023 696

Абдураҳмон Абдуллаев БААдаги турнирда чемпион бўлди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI 4*-W таснифидаги мусобақа якунланди. Турнирнинг сўнгги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.

145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда юртдошимизга «Caballone» лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

Мусобақада спортчи сифатида қатнашган Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев «Lady» лақабли отда 125 см, Абдураҳмон Абдуллаев 155 смли Гран-при дастурида «Volour» тулпорида еттинчи натижани қайд этишди.

Text to speech