Ру En O'z
25 Декабрь 2023 2879

“Миллий спорт мукофоти-2023” ўз ғолибларини аниқлади

Пойтахтимиздаги «Ренессанс Холл» саройида “Миллий спорт мукофоти-2023” — спорт бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда турли қуйидаги номинациялар бўйича йил лауреатлари аниқланди.

Энг яхши спорт мактаблари:
1. Навоий шаҳар 1-сон спорт мактаби;
2. Бухоро туман спорт мактаби;
3. Хонқа тумани спорт мактаби;
4. Миробод тумани 1-сон спорт мактаби.

Энг яхши ихтисослаштирилган спорт мактаблари:
1. Самарқанд вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби;
2. Фарғона вилояти спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби;
3. Тошкент шаҳар сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби;
4. Наманган вилояти гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.

Йил кашфиёти: Зиёдахон Абдусатторова (камондан отиш);

Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулистан Пердибаева (қиличбозлик);

Юксалаётган федерация: Ўзбекистон Rowing&Сanoe федерацияси;

Йилнинг энг яхши ҳаками: Дмитрий Ким (таэквондо WТ);

Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Сардор Парпиев (МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокори);

Йилнинг энг яхши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази: Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази;

Йилнинг энг яхши спорт фотографи: Анвар Илясов («Дунё» АА фотографи);

Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Гулноза Аҳмадалиева (Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейи директори);

Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Йилнинг энг фаол спорт жамияти: Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси спорт жамияти;

Йилнинг энг фаол спорт блогери: Фарруҳ Муҳиддинов («Бугун спорт» инстаблоги асосчиси);

Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Абдуазиз Қурбонов «СПОРТ» телерадиоканали мухбири;

Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: «Навоий КМК» АЖ;

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун (хусусий сектор): «BeFit» жамоаси;

Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Шахина Йигиталиева (пара енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Дилшод Йўлдошев (пара каноэ);

Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Сув спорти турлари клуби;

Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Паралимпия ҳаракатини қўллаб қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: «Олмалиқ КМК» АЖ;

Ғалабага бўлган иродаси учун: Севинч Раҳимова (каратэ WKF);

Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон бокс федерацияси;

Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси;

Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун: Гўзал Мўминова;

Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика);

Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Хайитмурод Шерқўзиев (пара каноэ);

Йилнинг энг яхши мураббийи: Глеб Гройсман (велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи);

Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Тахмина Икромова (бадиий гимнастика);

Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Абдумалик Халоков (бокс).

Тадбир давомида қуйидаги федерациялар Ханчжоу-2022 ХIХ ёзги Осиё ўйинларидаги муваффақиятли иштироклари учун тақдирланишди:

– Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси;

– Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси;

– Ўзбекистон шахмат федерацияси;

– Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси;

– Ўзбекистон теннис федерацияси;

– Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси;

– Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт маркази.

Text to speech