Ру En O'z
23 Декабрь 2023 922

Чавандозимиз халқаро турнирда совриндор бўлди

Шу кунларда БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI 4*-W таснифидаги нуфузли турнири ўтказилмоқда. Аҳамиятлиси, унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев шоҳсупага кўтарилди.

Ҳамюртимиз 140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида бронза медалига сазовор бўлди. Беллашувларда унга «Quintair» лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди. Қайд этиш жоиз, мазкур дастур шу даражада кескин руҳда ўтдики, натижалари бир хил бўлгани учун биринчи ва учинчи ўриндан икки нафар спортчи ўрин эгаллади.

1. Салим Ал Сувайди (БАА, “Cimberly 23” лақабли отда) – 59.56 сония
2. Шам Ал Ассад (Сурия, “Chapeau TN”) – 59.56
3. Абдураҳмон Абдуллаев (Ўзбекистон, «Quintair») – 62.74
3. Ёрг Нави (Германия, “Crazy friend”) – 62.74

Text to speech