Ру En O'z
23 Декабрь 2023 945

Оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатига тайёрланишмоқда

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чирчиқ шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. 30 декабрга қадар давом этадиган йиғинда келаси йилнинг февраль ойида Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиши кутилаётган 20 нафар спортчи жалб қилинган.

Қайд этиш жоиз, пойтахтимизда ўтадиган қитъа биринчилиги Париж-2024 Олимпиадаси учун муҳим рейтинг очколари тақдим этадиган турнирлардан бири саналади. Шу боис спортчиларимиз унга катта ҳажмда тайёргарлик кўришмоқда. Жамоа бош мураббийи Баҳром Мендибоевнинг сўзларига кўра, айни пайтда атлетларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш учун юкламалар берилмоқда. Келгуси йиғинлардан махсус техник ҳаракатларга аҳамият қаратилади.

Text to speech