Ру En O'z
22 Декабрь 2023 703

Чавандозимиз конкур бўйича халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Айни кунларда Россия Федерациясининг Москва вилоятида конкур бўйича “Maxima Masters Team” мусобақасининг Ғалаба босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Хуршидбек Алимжонов олтин медалга сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида эришди. Беллашувларда унга “Champions league” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди. Турнир 24 декабргача давом этади.

Text to speech