Ру En O'z
21 Декабрь 2023 737

Давлат Бобоновга овоз беринг

2023 йил 5 март, дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” турнири. -90 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медали соҳиблари ҳамюртимиз Давлат Бобонов ва венгриялик Кристиан Тот ярим финалда ўзаро тўқнаш келишди. Финал олдидан финал дея баҳо берилган ушбу баҳсда юртдошимиз атиги 31 сония ичида рақибини ажойиб усулда мағлубиятга учратишга эришди. Эътиборлиси, Тошкентда ўтган мусобақани безаб берган ушбу усул Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) томонидан “Йилнинг энг яхши иппони” номинациясига қўйилди.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, ҳамюртимизга овоз беришингиз мумкин. Ғолиблар келаси йил 2-4 февраль кунлари ўтадиган Париж “Катта дубулға” турнирида эълон қилинади.

Text to speech