Ру En O'z
20 Декабрь 2023 687

Байдарка ва каноэчиларимиз Туркияда шуғулланишмоқда

Шу кунларда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Белек шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Йиғинда 14 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Қайд этиш жоиз, келаси йилнинг апрель ойида байдарка ва каноэчиларимизни Японияда ўтадиган литсензион мусобақа кутиб турибди. Машғулотларда жисмоний тайёргарликни яхшилашга аҳамият қаратилмоқда. Йиғин 2024 йилнинг 4 январь санасига қадар давом этади.

Text to speech