19 Декабрь 2023
994
VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг янги санаси маълум
2021 йил Таиланд мезбонлик қилиши кўзда тутилган VI Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари дастлаб коронавирус пандемияси, сўнг ёзги Осиё ва Олимпия ўйинларининг муҳим саралаш даврига тўғри келиб, бошқа муддатга кўчирилган эди. Осиё Олимпия кенгаши ва мусобақа ташкилий қўмитаси Бангкок ҳамда Чонбури шаҳарлари мезбонлик қиладиган мусобақанинг якуний муддатини маълум қилди.
Унга кўра, мусобақа 2024 йилнинг 21-30 ноябрь кунларида бўлиб ўтади. Осиё Олимпия кенгаши Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ушбу йирик спорт тадбирида иштирок этиш учун махсус таклифномани юборди.