Ру En O'z
19 Декабрь 2023 620

Таэквондочиларимиз Жаҳон кубоги финалида!

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға” турниридан сўнг жамоавий йўналишда Жаҳон кубоги бошланди. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Мусобақа аралаш жамоавий йўналишда ўтказилмоқда. Ҳамюртларимиз чорак финалда Марокаш, ярим финалда Жанубий Корея вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Энди юртдошларимиз олтин медаль учун Бразилия ва Хитой жамоалари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши даянга чиқишади.

Text to speech