Ру En O'z
18 Декабрь 2023 683

«Олимпик» Туркияда йиғин бошлади

МОҚ қошидаги «Олимпик» футбол клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Жамоамиз айни пайтда Туркиянинг Анталья шаҳрида бўлиб турибди. Тимур Кападзе шогирдлари ушбу шаҳарда 28 декабргача йиғин ўтказади.

Қайд этиш жоиз, келаси йил футболчиларимизни масъулиятли турнирлар кутиб турибди. Хусусан, апрель-май ойларида Қатар яшил майдонларида Париж-2024 лицензион турнири ўтказилади. Туркия йиғинига «Олимпик»нинг 17 нафар ўйинчиси, шунингдек, Олимпия терма жамоасига номзод бўлган 9 нафар бошқа клуб футболчилари ҳам жалб этилган.

Text to speech