Ру En O'z
18 Декабрь 2023 742

Клублар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди

Юртимизда илк бор ўтказилган дзюдо бўйича клублар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этилган мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан 14 та клуб иштирок этди.

Чемпионат якунида эркаклар ўртасида Бухоро, аёллар тоифасида эса Навоий вилояти клуби ғалаба қозонди. Ғолиб ва совриндорлар мос равишда 80, 60 ва 40 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланишди. Ҳар икки йўналишда шоҳсупага кўтарилган жамоалар:

Эркаклар:
1. Бухоро дзюдо клуби
2. Хоразм дзюдо клуби
3. Жиззах дзюдо клуби
3. Сурхондарё дзюдо клуби

Аёллар:
1. Навоий дзюдо клуби
2. Хоразм дзюдо клуби
3. Қашқадарё дзюдо клуби
3. Сурхондарё дзюдо клуби

Text to speech