Ру En O'z
18 Декабрь 2023 854

Қиличбозларимиз Россиядаги мусобақада иштирок этишади

Айни кунларда қиличбозликнинг шпага ва сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россия Федерациясида бўлиб туришибди. Ҳамюртларимиз Москвадаги қиличбозлик марказида ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб, Сочи шаҳрига етиб келишди.

Режага кўра, спортчиларимиз 20-23 декабрь кунлари ушбу шаҳарда ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этишади. Мазкур турнирда шпага дастурида 15, сабля йўналишида эса 8 нафар спортчимиз ўз имкониятини синаб кўриши режалаштирилган.

Text to speech