Ру En O'z
17 Декабрь 2023 1032

Жасур Жайсунов “Катта дубулға” турнирининг вице-чемпиони

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға” турнири якунланди. Қувонарлиси, эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жасур Жайсунов кумуш медални қўлга киритди.

1-даврадан эркин ўтган ҳамюртимиз чорак финалда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Максим Храмсовни, ярим финалда эса эронлик Мирҳошим Ҳоссейнини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи беллашувда эса Эрон термасининг бошқа бир вакили Меҳран Бархордарига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Text to speech