Ру En O'z
17 Декабрь 2023 770

Маргарита Мисюрина Португалиядаги турнирда чемпион бўлди

Айни кунларда Португалияда велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Trofeu Internacional de Pista” халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Маргарита Мисюрина олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга скретч дастурида эришди. Шоҳсупанинг қолган ўринларини Португалия ва Испания вакиллари банд этишди. Мазкур мусобақада терма жамоамиз аъзоларидан Нафосат Козиева ҳамда София Каримовалар ҳам қатнашмоқда.

Text to speech