16 Декабрь 2023
787
Чавандозимиз Россиядаги турнирда совриндор бўлди
Айни кунларда Россия Федерациясининг Москва вилоятида от спортининг конкур йўналиши бўйича “Maxima Masters” халқаро мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалга сазовор бўлди.
135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида иштирок этган Хуршидбек Алимжонов кумуш медални қўлга киритди. Евросиё лигаси Гран-при йўналишининг бу йилги ғолиби мазкур стартда (“Champions League”) лақабли отида ҳаракат қилди.