Ру En O'z
15 Декабрь 2023 989

Абу-Даби дзюдо бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2024 йилги жаҳон чемпионати мезбонини эълон қилди. Унга кўра, БААнинг Абу-Даби шаҳри келаси йил дунёнинг энг кучли дзюдочиларини ўзида қабул қилади.

Дастурга кўра, 19-23 май кунлари яккалик, 24 май куни аралаш жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. Мусобақа ғолиби ўз вазн тоифасида Париж-2024 Олимпиадаси учун 2000 рейтинг очкосига эга бўлади.

Text to speech