15 Декабрь 2023
835
Якуний босқичга йўл олган таэквондочиларимиз номи маълум
Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға” саралаш турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида етти нафар спортчимиз баҳс олиб борган бўлса, ҳамюртларимиздан -80 кг вазн тоифасида қатнашган Жасур Жайсунов ва Шуҳрат Салаев 17 декабрь куни ўтадиган ҳал қилувчи босқичда қатнашиш имкониятига эга бўлишди. Саралаш турнирини Жайсунов олтин, Салаев бронза медали билан якунлади. Финал босқичида иштирок этадиган ҳамюртларимиз:
-80 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
+80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Озода Собиржонова