Ру En O'z
14 Декабрь 2023 734

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинида

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Тошкент вилоятидаги Дукент масканида олиб борилаётган машғулотлар 30 декабрга қадар давом этади.

Тоғ ёнбағирида ўтаётган йиғинда спортчиларнинг техник ва тактик ҳаракатларини кучайтиришга аҳамият қаратилмоқда. Ушбу машғулотлар келаси йилнинг биринчи чорагида кутиб турган нуфузли турнирлар, хусусан, 1-3 март кунлари Тошкентда ўтадиган “Катта дубулға” турнирига тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилади.

Text to speech