Ру En O'z
14 Декабрь 2023 693

Рустам Жангабаевга мухлислик қиламиз

Бугун Қатарда оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини берувчи Гран-при турнири якунига етади. Сўнгги кунда эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилади.

Тошкент вақти билан 12:30 да +109 кг вазн тоифасидаги баҳслар бошланади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Жангабаев медаллар учун кураш олиб боради. Бўлажак беллашувда ҳамюртимизга омад тилаймиз.

Text to speech