Ру En O'z
13 Декабрь 2023 552

Бугун Хитойда саралаш турнири якунланади

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича “Катта дубулға” турнири давом этади. Бугун мусобақанинг саралаш босқич беллашувлари якунига етади. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили даянга чиқади. Ҳамюртларимиз ва уларнинг турнирдаги илк рақиблари билан танишинг:

-57 кг: Чарос Қаюмова – Тян Чжан (Хитой) / Шаншан Ву (Хитой)

-57 кг: Мадина Мирабзалова – Камила Гостенкова (Халқаро нейтрал спортчи) / Маргарита Близнякова (Халқаро нейтрал спортчи)

-58 кг: Амирбек Тўраев – Ву Хеок Жунг (Жанубий Корея)

-58 кг: Омонжон Отажонов – Каи Чен (Хитой) / Жунсонг Ю (Хитой)

-80 кг: Жасурбек Жайсунов – Жиа Ванг (Хитой Таипейи)

-80 кг: Нажмиддин Қосимхожиев – Халтам Зархоути (Марокаш)

-80 кг: Шуҳрат Салаев – Амир Кеши (Эрон) / Мин Ганг (Жанубий Корея)

Text to speech