Хитойнинг «CAMCE» компанияси раҳбарияти билан Олимпия шаҳарчаси ва бошқа қурилиш лойиҳалари муҳокама қилинди
Хитой компанияси билан «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинлари учун қурилаётган Олимпия шаҳарчасидаги иншоотларни янада такомиллаштириш ва бошқа лойиҳалар кўриб чиқилди.
Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икрамов «САМСЕ» компаниясининг Ўзбекистондаги бош вакиллари Гуо Зижие ва Хан Хуэли билан учрашди. Шунингдек, унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов ҳам иштирок этишди.
Учрашувда томонлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, иш самарадорлигини ошириш каби мавзуларни муҳокама қилишди. Компания мамлакатимиз мезбонлик қиладиган «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.
Ўз навбатида, Олимпия шаҳарчасини янада кенгайтириш, шунингдек, ҳар бир спорт мажмуаси бўйича ишларни сифатли ташкил этиш ҳамда келгуси режалар бўйича фикр алмашилди.